Бугун Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Асланов ҳамда Нишон тумани ҳокими Ботир Тоғаев ҳамкорлигида тумандаги “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туманнинг бир неча маҳаллаларидан ташриф буюрган фуқаролар иштирок этиб, ўз муаммо ва таклифларини давлат ва жамоатчилик вакилларига етказиш имконига эга бўлишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари можаро ва низоларни дипломатия ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этишга алоҳида эътибор қаратгани мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсатининг амалдаги ифодаси эканининг яққол далилидир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Озарбайжондаги саммитида Тошкентдаги тарихий саммитдан кейин ташкилотнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида эътироф этилди.
Бугун воҳамиздаги улуғвор ўзгаришлар халқимизни эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш баробарида юксак марраларни кўзлаб, ислоҳотларнинг олдинги сафларида бўлишга ундамоқда. Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи чоғида билдирилган қимматли фикрлар, белгилаб берилган устувор вазифалар ўн йилдирки амалга ошириб келинаётган ишларнинг бардавомлигига хизмат қилади. Дарҳақиқат, вилоятимизда амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг кўлами ниҳоятда кенг. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвесторларни жалб этган ҳолда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш, одамларнинг бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида бор билим ва тажрибамизни ишга солишимиз талаб этилмоқда.
Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзининг ижобий натижасини амалда намоён этаётганлиги, ёшларимизни ҳар томонлама билимли, иқтидорли ва баркамол инсонлар бўлиб улғайишлари учун қилинаётган ғамхўрликлар қалбларимизда нурли истиқболимизга мустаҳкам ишонч уйғотади. Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида мактаб таълимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялаш ишига масъулият билан қараш зарурлиги алоҳида эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокараларида икки давлат ўртасида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий ислоҳотлардан пировард мақсад ҳам ёш авлоднинг интеллектуал етуклигини, ақлий ва ахлоқий салоҳиятини оширишдан иборатдир. XXI аср интеллектуал ёшлар асри, интеллектуал салоҳият эса демократик тараққиёт мезони эканлигини алоҳида эътироф этмоқ лозим. Ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга кўмаклашадиган, ақл-заковати, интеллектуал салоҳиятини оширадиган, ўзлари қизиққан соҳалар бўйича билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мазкур танлов минглаб иқтидор эгаларини кашф этаётганлиги билан аҳамиятлидир.
Орол денгизининг қуриши, қурғоқчилик ва бошқа глобал экологик муаммолар инсониятдан табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, табиий ресурслардан унумли ва тежамкор тарзда фойдаланиш зарурлигини эслатиб қўйди. Она табиат мусаффолигини таъминлаш, табиийлигини асраб-авайлаш ва келажак авлодга бутунлигича етказиш барча учун масъулиятли вазифа эканлигини ҳар лаҳза ёдда тутмоқ даркор.
Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси мамлакатимизда ўтказилганлиги давлатимизнинг халқаро майдондаги обрўси ортиб бораётганлигининг яққол далолатидир. Дарҳақиқат, бугун жаҳон ҳамжамияти олдида халқаро хавфсизлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, барқарор ривожланиш ва парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини ижобий ҳал этишда парламентлараро мулоқот муҳим аҳамият касб этади. Марказий Осиё минтақасида илк бора ўтказилаётган Ассамблеянинг кун тартибидаги иқлим ўзгаришига қарши кураш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этди.