
Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бири ҳамда Ёшлар марказида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда Урганч ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, оила ва меҳнат жамоалари билан юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳат қилиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар узоқ ўтмишимиз, бой тарихимиз ва қадриятларимизни сақлаш, аҳолийнинг маданий ҳордиқ олишини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

9 апрель – буюк саркарда Амир Темур таваллуд топганининг 689 йиллиги муносабати билан Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида “Соҳибқирон Амир Темур – адолатли ҳукмдор ва юксак маънавият эгаси” номли маданий-маърифий, бадиий тадбир ўтказилди.

Маълумки, зарарли одатлар орасида инсон саломатлиги ва унинг тақдири учун ҳам, жамият учун ҳам энг ҳавфлиси бу – гиёҳвандликдир! Гиёҳвандликнинг инсон ўзига ва атрофдагиларга салбий оқибатларни олиб келиши, турли хил касалликлар келтириб чиқариши ҳамда охир-оқибат бу иллатга чалинган одамнинг умри завол бўлиши ҳақида жуда кўп исботланган маълумотлар. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш инсон шахсининг емирилишига олиб келади, шахснинг жамият билан алоқаси бузилиб, турмушда ва жамиятда ахлоқий нопокликларга йўл беради, жиноятларнинг ўсишига сабабчи бўлади.

Давлатимиз раҳбари иштирокида шу йилнинг 5 март куни ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов экани таъкидланган эди. Президентимиз ўз нутқида: “Ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий самарага эришамиз. Шу боис маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак”, – деяган эзгу ғояни илгари сурди.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан вилоятдаги олий таълим муассаса ёшлари ўртасида “Талабалар баҳори – 2025” ҳафталиги доирасида Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида вилоят ҳокими кубоги учун “Шунқорлар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди.

Нукус гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви (СЧР) батальонида бир ойлик бошланғич ҳарбий тайёргарликни ўтаган қорақалпоғистонлик 400 нафардан зиёд ёшлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг йиғин пунктида Ватан олдидаги муқаддас бурчини бажаришга отланган йигитларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга тантанали кузатишга бағишланган маросими бўлиб ўтди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Шарқона янги йил – яшариш ва янгиланиш байрами бўлмиш Наврўз Нукус гарнизонидаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларни, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини бир жойга бирлаштириб, ўзгача руҳда нишонланди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида “Аждодларга муносиб авлод” шиори остида ментал арифметика ва математика бўйича олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилиб, унда шаҳар ва туманлардан жами 440 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларига 2025 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш ва навқирон ўғлонлар Нукус шаҳрига етиб келди.